«Арсенал» Эберечи Эзе трансферини ҳал қилди.
The Athletic хабар беришича, «тўпчилар» «Кристал Пэлас» билан келишувга эришишди. Трансфер қиймати тахминан 68 миллион фунтни ташкил этади. Эътиборлиси, «Тоттенҳэм» ҳам худди шунча тўламоқчи эди ва ҳамшаҳаридан аввалроқ таклиф билдирганди.
Шунингдек, «Арсенал» 27 ёшли вингер билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Эзе бугун — 21 август куни «Кристал Пэлас» сафида «Фредрикстад»га қарши Конференциялар лигаси саралашида ўйнаши, сўнг янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.
Аввалроқ англиялик футболчининг «Тоттенҳэм» сафига қўшилишга яқинлиги хабар берилганди.
Эзе фаолияти давомида КПР ва «Уикомб» клубларида ҳам ўйнаган. У ўтган мавсумда АПЛда 34 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол ва худди шунча ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.