«Барселона» марказий ҳимоячиси Роналд Араухо клубда узоқ вақт қолмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Манбага кўра, уругвайлик 26 ёшли футболчини жамоани тарк этиши борасида хабарлар кўпаймоқда. Бироқ Араухо яқин келажакда жамоасини алмаштиришни режалаштирмаяпти.
Футболчи фаолиятининг кейинги қисмини ҳам «Барселона»да давом эттириш истагида. Шунингдек, клуб билан Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, у январ ойида Каталония гранди билан 2031 йилгача мўлжалланган янги узоқ муддатли шартнома имзолади.
Бу мавсумда Роналд клуб сафида бешта ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.