Live
2
Ўзбек

АПЛда ёзда эркин агентга айланиши мумкин бўлган футболчилар

Футбол
23 апрел, 10:25
Бир қатор етакчи футболчилар мавсум якунида клубларини тарк этиши мумкин.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
АПЛда ёзда эркин агентга айланиши мумкин бўлган футболчилар
Foto: Getty Images

Англия Премер-лигаси клубларида ёзги трансфер ойнаси арафасида шартномаси якунига етаётган футболчилар рўйхати маълум бўлди. ESPN маълумотига кўра, 30 июнь куни бир неча таниқли ўйинчилар эркин агент мақомига эга бўлиши мумкин.

«Арсенал» сафида фақат Карл Хейннинг шартномаси тугамоқда. «Астон Вилла»да Рос Баркли, «Фулҳэм»да Раул Хименес ва Том Кирни, «Тоттенҳэм»да эса Ив Биссума ҳамда Бен Девис ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

«Ливерпул» таркибида ҳам бир неча муҳим футболчилар бор — Ибраҳима Конате, Эндрю Робертсон, шунингдек Трей Нёни, Фредди Вудман ва Рис Уилямснинг шартномалари якунига етмоқда.

«Манчестер Сити»да Жон Стоунз, Бернарду Силва, Стефан Ортега ва Маркус Беттинелли рўйхатда қайд этилган. «Манчестер Юнайтед»да эса Каземиро, Жейдон Санчо, Тирелл Малациа ва Том Хитон ёзда эркин агентга айланиши мумкин.

Шунингдек, «Нюкасл»да Ник Поуп, Фабиан Шер ва Киран Триппиер, «Эвертон»да Идрисса Гана, Майкл Кин ва Шимус Коулман каби тажрибали футболчилар ҳам шартномаси тугаётганлар қаторида.

Қайд этиш жоиз, «Челси»да ҳозирча шартномаси якунига етаётган футболчилар йўқ.

Маълумот учун, эркин агент мақомига эга футболчилар бошқа клубга бепул ўтиш ҳуқуқига эга бўлади, бу эса ёзги трансфер бозорида муҳим ҳаракатларга сабаб бўлиши кутилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар