«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим «Ливерпул» устози Арне Слотнинг сўзларига эътибор бермаслигини айтди.
Бир ҳафта аввал Слот АПЛ доирасидаги «МЮ»дан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган ўйиндан сўнг рақиб жамоани «паст блокда ўйнаб, узун узатмалар берувчи» деб таърифлаганди.
«Слот нима дегани менга қизиқ эмас. Одамлар жамоам ҳақида нима деса ҳам, бу менга таъсир қилмайди. Мен ўйинни таҳлил қилиб, яхшироқ ўйнашимиз кераклигини айта оламан. Ба’зида эса ўйинга мослашиш зарур бўлади. Шу сабабли менга жамоамни баҳолайдиган кимдир керак эмас.
Мен ўзим жамоани баҳолай оламан. Тўп билан ўйнашда яхшироқ бўлишимиз кераклиги аниқ. Буни навбатдаги ўйинда кўрсатишга ҳаракат қиламиз», – деди Аморим.
Маълумот учун, бугун «Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 9-турида «Брайтон»ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади.