Бугун
41
Ўзбек

Ҳакими «Реал»га қайтиши мумкин

Футбол
17 март, 01:00
Ашрафнинг ўзи ҳам Мадридга қайтишни истамоқда.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Ҳакими «Реал»га қайтиши мумкин
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакими «Реал»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.

Маълум қилинишича, клуб президенти Флорентино Перес Ҳакими орқали жамоада Дани Карвахал ўрнини мустаҳкамламоқчи. Бироқ мадридликлар учун асосий муаммо футболчининг юқори нархи бўлиши мумкин, чунки «ПСЖ» марокашлик ҳимоячини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Шу билан бирга, Ҳакимининг ўзи Мадридга қайтишни истамоқда ва бунинг учун маошини камайтиришга ҳам тайёр. Айнан шу омил клублар ўртасидаги музокараларда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.

Маълумот ўрнида, футболчининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Марокашлик ҳимоячи «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади ва ушбу клуб сафида Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган.

Аввалроқ Ҳакимининг агенти унинг «Реал»га қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар