«Динамо» жамоаси мавсум олдидан тажрибали ўйинчилар билан бирга ёш иқтидорлар билан ҳам сафини кучайтирди.
Мавсум олдидан «Динамо» кўригида бўлган иқтидорли ёшлардан бири Акбар Худойбердиев янги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилади. 19 ёшли яримҳимоячи Дубайдаги йиғинларда ўз ҳаракатлари билан умидли ўйинчи эканини кўрсатди. 2006 йилда туғилган яримҳимоячи мавсум учун қайдномага лимитдан ташқари ўтказилганди.
«Чиғатой» футбол мактаби тарбияланувчиси саналмиш Акбар ўтган мавсум «Замин» сафида Зайниддин Тожиев қўл остида Биринчи лигада муваффақиятли фаолият юритди.
Акбар Худойбердиев
27 ноябр, 2006 йил.
Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани.
Чиғатой футбол мактаби табрияланувчиси.