Бугун
14
Ўзбек

Африка Миллатлар кубоги. Жазоир гуруҳ босқичини 100 фоизлик натижа билан тугатди, яна икки жамоа 1/8 финалда

Футбол
31 декабр, 12:55
Е гуруҳидан 3 та жамоа плей-оффга чиқди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Африка Миллатлар кубоги. Жазоир гуруҳ босқичини 100 фоизлик натижа билан тугатди, яна икки жамоа 1/8 финалда
Foto: Getty Images
06.01.2026 AET Африка Миллатлар Кубоги Жазоир Жазоир 1 : 0 Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси

Африка Миллатлар кубогида Е гуруҳида сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтди.

Муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини ҳал қилган Жазоир (9) Маҳрез ва Зидан каби юлдузларига дам берганига қарамай, Экваториал Гвинея (0) устидан ишончли ғалабага эришди.

Буркина-Фасо (6) эса Судандан (3) устун келиб, 2-ўрин билан 1/8 финалга чиқди. Судан ҳам энг яхши 3-ўрин соҳиблари қаторида кейинги босқичда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Африка Миллатлар кубоги
Е гуруҳи. 3-тур. 31 декабр
Экваториал Гвинея — Жазоир 1:3
Голлар: Нсуэ (50) — Белаид (19), Фарес (25), Маза (32).

Судан — Буркина-Фасо 0:2
Голлар: Траоре (16), Куасси (85).
Фойдаланилмаган пеналти: Нуҳ (24, Судан).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жазоир Жазоир
  • Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси
  • Африка Миллатлар Кубоги Африка Миллатлар Кубоги
Бугунги янгиликлар