Live
9
Ўзбек

А Серия. «Наполи» «Торино»дан устун келди, Де Брюйне сафга қайтди (видеошарҳ)

Футбол
6 март, 16:40
Белгиялик яримҳимоячи деярли 4,5 ойлик танаффусдан сўнг майдонга тушди.
А Серия. «Наполи» «Торино»дан устун келди, Де Брюйне сафга қайтди (видеошарҳ)
Foto: Napoli
06.03.2026 FT Италия А серияси Наполи Наполи 2 : 1 Торино Торино

Италия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган дастлабки баҳсда «Наполи» ўз уйида «Торино»ни мағлубиятга учратди.

Неаполликлар сафида октябр ойи сўнгида жароҳат олган Кевин Де Брюйне деярли 4,5 ойлик танаффусдан сўнг майдонга қайтди.

Конте жамоаси очколарини 56 тага етказиб, 3-ўринни мустаҳкамлади. «Торино» 30 очко билан 14-поғонада.

А Серия. 28-тур
Наполи — Торино 2:1
6 март, Марадона номидаги стадион
Голлар: Алиссон (7), Элмаз (68) — Казадеи (87).
Наполи — Милинкович-Савич, Буонжорно, Оливера, Жезус, Политано (Маццоки, 84), Спинаццола (Гутиеррес, 69), Гилмур, Элмаз, Вергара (Ангисса, 46), Алиссон (Де Брюйне, 79), Ҳойлунд (Лукаку, 84).
Торино — Палеври, Коко, Исмайли, Эбоссе, Лазаро, Гинейтис (Казадеи, 67), Прати (Анжорин, 78), Влашич, Обрадор (Педерсен, 57), Симеоне (Куленович, 67), Сапата (Адамс, 57).
Огоҳлантиришлар: Гинейтис (63), Исмайли (64), Лазаро (73).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
  • Торино Торино
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар