Бугун
23
Ўзбек

26 ёшли боксчи нокаутга учраганидан бир ҳафта ўтиб вафот этди

Бокс
28 сентябр, 04:20
Артуро Торрес 19 сентябр куни Хилберто Гарсияга қарши рингга кўтарилганди.
26 ёшли боксчи нокаутга учраганидан бир ҳафта ўтиб вафот этди
Фото: Supreme Boxing

Мексикалик профессионал боксчи Артуро Торрес 26 ёшида вафот этди. Спортчи жангда нокаутга учраб, комага тушганидан қарийб бир ҳафта ўтиб ҳаётдан кўз юмди.

Торрес 19 сентябр куни Хилберто Гарсияга қарши рингга кўтарилганди. Жангнинг еттинчи раундида мексикалик боксчи нокаутга учради. Шундан сўнг унинг аҳволи оғирлашиб, шифохонага олиб кетилди.

Тиббий текширувлар давомида Торреснинг бош миясида қон ивиши аниқланган. Шифокорлар спортчини қутқариб қолиш мақсадида жарроҳлик амалиётини ўтказган. Бироқ боксчи комадан чиқа олмади ва жангдан қарийб бир ҳафта ўтиб вафот этди.

Маълумот ўрнида, Артуро Торрес профессионал боксдаги фаолиятини 2018 йил ноябр ойида бошлаган. У рингда жами 22 та жанг ўтказиб, 15 та ғалаба қозонган, 6 марта мағлубиятга учраган ва яна бир баҳсни дуранг билан якунлаган.

Аввалроқ боксчи Причард Колон 33 ёшида вафот этгани маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар