Бугун
42
Ўзбек

2027 йилги Осиё кубогига борадиган ўзбекистонлик ҳакамлар рўйхати маълум бўлди

Футбол
25 сентябр, 06:22
    10
Қитъа чемпионати Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
2027 йилги Осиё кубогига борадиган ўзбекистонлик ҳакамлар рўйхати маълум бўлди
Foto: Getty Images

Ўзбекистонлик ҳакамлар ва мутахассислар 2027 йилги Осиё кубогида фаолият олиб боради.

2027 йил 7 январдан 5 февралга қадар Саудия Арабистонининг Ар Риёд, Жидда ва Ал Хобар шаҳарларида футбол бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтади.

ЎзФҲМ хабар беришича, нуфузли мусобақада ўзбекистонлик ҳакамлар ва мутахассислар ҳам фаолият олиб боради.

Жумладан, Илгиз Танташев ва Аскер Нажафалиев бош ҳакам, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко ҳамда Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдамчи ҳакам, Фирдавс Норсафаров эса VAR ҳаками сифатида турнирда иштирок этишади.

Шунингдек, Валентин Коваленко Осиё кубогида ҳакамлар назоратчиси сифатида фаолият олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Осиё кубоги Осиё кубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар