Бугун
17
Ўзбек

Жон: «Энрике ва Сантоснинг Бразилия таркибида ЖЧга бориш имконияти юқори»

Футбол
29 март, 08:11
«Зенит» яримҳимоячиси ҳамюртлари Дуглас Сантос ва Луис Энрикенинг Бразилия сафида Францияга қарши ўйинига баҳо берди.
Жон: «Энрике ва Сантоснинг Бразилия таркибида ЖЧга бориш имконияти юқори»
Foto: Getty Images

«Зенит» яримҳимоячиси Жон Жон жамоадошлари Дуглас Сантос ва Луис Энрикенинг Бразилия миллий жамоаси сафида Францияга қарши (1:2) ўйинда ҳаракатларига баҳо берди. Шу билан бирга уларнинг ЖЧ-2026га бориш имкониятлари ҳақида гапирди.

Франция билан ўйинда Дуглас Сантос 71 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Энрике танаффусдан кейин майдонга тушиб, голли узатма етказиб берди.

«Улар миллий жамоа сафида ажойиб ўйин кўрсатишди. Луисни голли узатма билан табриклайман, у учун бу Франицядек мураккаб рақибга қарши ўйинда, жуда муҳим. Энди уларни Хорватияга қарши ўйин кутиб турибди. Ишончим комил, Луис ҳам, Дуглас ҳам майдонга тушишади. Жаҳон чемпионатига бориш имкониятига келсак, ҳар икки футболчининг имкониятларини анча юқори баҳолаган бўлардим», — деди Жон Metaratings'га.

Бугунги янгиликлар