Бугун
18
Ўзбек

Жон Дуран фаолиятини «Бенфика»да давом эттирадиган бўлди — Романо

Футбол
17 июл, 12:52
«Ан Наср»нинг колумбиялик ҳужумчиси фаолиятини Португалияда давом эттирадиган бўлди.
Жон Дуран фаолиятини «Бенфика»да давом эттирадиган бўлди — Романо
Жон Дуран фаолиятини «Бенфика»да давом эттирадиган бўлди — Романо

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клуби ҳужумчиси Жон Дуран ижара ҳуқуқи асосида «Бенфика» сафига кўчиб ўтмоқда.

Инсайдернинг ёзишича, шартномада 22 ёшли футболчини мажбурий сотиб олиш борасида банд йўқ.

Дуран 2025/26-йилги мавсумнинг иккинчи қисмини Россиянинг «Зенит» жамоаси сафида ўтказди. Ушбу клуб сафида 9 ўйинда 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Форварднинг «Ан Наср» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt портали форварднинг актуал трансфер нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Бугунги янгиликлар