Live
1
Ўзбек

Жиру Франция клубидаги фаолиятини давом эттиради

Футбол
2 июн, 06:10
39 ёшли ҳужумчи «Лилл» билан янги шартнома имзолашга яқин турибди.
Жиру Франция клубидаги фаолиятини давом эттиради
Foto: Getty Images

Франциялик тажрибали ҳужумчи Оливе Жиру футболчилик фаолиятини якунлаш ниятида эмас.

L'Quipe хабарига кўра, 39 ёшли форвард «Лилл» билан янги шартнома борасида келишувга яқин турибди.
Манбада айтилишича, томонлар ҳамкорликни кейинги мавсум охиригача узайтиради.

Якунланган мавсумда Жиру «Лилл» сафида барча турнирларда 44 та баҳсда майдонга тушди. Тажрибали ҳужумчи ушбу ўйинларда 11 та гол уриб, 1 та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, «Лилл» Франция чемпионатини 61 очко билан 3-ўринда якунлаган. Натижада жамоа келаси мавсум УEФА Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лилл Лилл
Бугунги янгиликлар