Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячи Жасурбек Жалолиддинов «Навбаҳор» билан шартнома имзолади.
Футболчи «Сўғдиёна» клубидан «лочинлар» сафига келиб қўшилди. Навоийда туғилган футболчи фаолияти давомида «Бунёдкор», «Локомотив» (Москва), «Тамбов» (Россия), «Андижон», «Локомотив» (Тошкент), «Қайрат» (Қозоғистон), «Олимпик», «Нефтчи» ва «Сумгаит» (Озарбойжон) жамоаларида ўйнаган.
Бундан ташқари, Жалолиддинов Ўзбекистон U17 (2016-2018), Ўзбекистон U20 (2018-2021), Ўзбекистон U23 (2019), миллий жамоалари таркибида майдонга тушган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади