Индонезияда ўтказилаётган FIFA ASEAN Cup 2026 мусобақаси гуруҳ босқичи доирасида 29 сентябр куни Филиппин ва Покистон миллий жамоалари баҳс олиб боради. Мазкур беллашувда ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси фаолият олиб боради.
Баҳснинг бош ҳаками сифатида Абдурашид Худойберганов ишлайди. Унга қанотларда Акмал Ғиёсов ва Ислом Азимов ёрдам беради.
Видео ёрдамчи ҳакамлар вазифасини эса Акобирхўжа Шукруллаев (VAR) ҳамда Алишер Усмонов (АVAR) бажаради.
Эслатиб ўтамиз, FIFA ASEAN Cup 2026 мусобақаси Индонезияда ўтказилмоқда. Филиппин ва Покистон миллий жамоалари гуруҳ босқичида ўзаро баҳс олиб боради.