Live
6
Ўзбек

Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Озарбайжон — Серра-Леоне баҳсини бошқариб боради

Футбол
30 март, 06:29
FIFA Series мусобақаси доирасидаги ўйинда Аскер Нажафалиев бригадаси фаолият олиб боради.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Озарбайжон — Серра-Леоне баҳсини бошқариб боради
Foto: O'FA

FIFA Series мусобақаси доирасидаги Озарбайжон ва Серра-Леоне жамоалари ўртасидаги бугунги баҳсни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Аскер Нажафалиевга қанотларда Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Ислом Азимов ёрдам берса, Аҳрол Рисқуллаев — захира ҳаками.

Маълумот учун, Озарбайжон аввалги ўйинда 27 март куни Сент-Люсияни йирик (6:1) ҳисобда мағлубиятга учратган бўлса, Серра-Леоне Жибутини минимал устунлик билан (2:1) енгди.

Озарбайжон - Серра-Леоне
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Ёрдамчилар: Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ислом Азимов
Захира ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

Бугунги янгиликлар