Шу йилнинг 17–21 июн кунлари Ҳонгконгда FIDE томонидан жамоавий рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади, деб хабар беради UzChess Federation.
Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон жамоаси қуйидаги таркибда иштирок этади: Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов, Рустам Қосимжонов (жамоа сардори), Афруза Ҳамдамова, Умида Омонова, Акжол Раҳматуллаев.
Кучли ва мувозанатли таркибга эга жамоага Жавоҳир Синдаров ҳамда Нодирбек Абдусатторов етакчилик қилади.
Мусобақада дунёнинг етакчи жамоалари иштирок этиши кутилмоқда.