O'zbek Ўзбек

Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди

Футбол
5 июл, 15:24
Саралашда Непал билан барча кўрсаткичлар тенг бўлиб қолгани сабаб йўлланма эгаси пеналтилар сериясида аниқланди.
Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди
ФОТО: UzbekistanFA

Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон аёллар жамоаси Непалга қарши майдонга тушди.

Ўзбекистон учрашувни яхши бошлаб, 10-дақиқага келиб иккита гол уришга муваффақ бўлишди. 24-дақиқада эса рақиб жавоб тўпини киритди. 39-дақиқада Мафтуна Шойимова пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни яна иккитага етказди.

Непалликлар иккинчи бўлимнинг ўрталарида иккита гол киритиб, мувозанатни тиклади. Шу тариқа, ўйин якунигача ҳисоб бошқа ўзгармади.

Қизиғи, ҳар икки жамоанинг ҳам тўплаган очколари ва тўплар нисбати бир хил бўлиб қолди - 20:3.

Регламентга кўра, жамоаларнинг кўрсаткичлари бир хил бўлиб қолгани учун Осиё кубоги йўлланмаси соҳиби пеналтилар сериясида аниқланди. Унда эса омад Ўзбекистонга кулиб боқди – 4:3.

Шу тариқа, Ўзбекистон аёллар жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди.

Осиё кубоги саралаши. «Ф» гуруҳи, 3-тур
Ўзбекистон – Непал 3:3 (пен. 4:3)
Голлар: Диёрахон Ҳабибуллаева, 3 (1:0), Людмила Карачик, 10 (2:0), Мафтуна Шойимова, пен. 39 (3:1) – Сабитра Бҳандари, 24 (2:1), 71 (3:2), 73 (3:3).

Ўзбекистон: Жонимқулова, Қудратова, Қўчқорова, Оранийозова, Турдибоева, Маматкаримова (Дадабоева, 54), Зоирова, Шойимова, Карачик, Ҳабибуллаева, Эргашев.
Непал: Магар, Гхимире, Рана, Тҳокар, Рана, Магар, Нагаркоте (Лимбу, 90), Баснет (Поудел, 60), Ҳамал, Бҳандари, Гхисинг (Анита, 60).

Четлатиш: Эргашева, 45+4 (Ўзбекистон).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов Редактор
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун