«Вест Ҳэм» бош мураббийи Нуну Эшпириту Сантунинг клубдаги келажаги шубҳа остида қолди. Жамоа кеча, 3 январ куни АПЛ 20-тури доирасида «Вулверҳэмптон»га (0:3) мағлуб бўлди ва клуб раҳбарлиги бош мураббийни алмаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
talkSPORT маълумотига кўра, лондонликлар собиқ бош мураббийи Славен Билич, агар раҳбарият уни қайтаришга қарор қабул қилса, жамоага қайтишга тайёр. Хорватиялик мутахассис 2015-2017 ва 2019-2020 йилларда «болтачилар»ни бошқарган. У охирги марта Саудия Арабистонининг «Ал-Фотиҳ» жамоасида ишлаган ва 2024 йил август ойида истеъфога чиққан эди.
Маълумот учун, айни пайтда «Вест Ҳэм» АПЛда тўққизта учрашувдан бери ғалаба қозона олмаган ва 18-ўринда. Шунингдек, клубда бош мураббий лавозими учун номзодлар орасида Майкл Кэррик ҳам бор.