Лондоннинг «Вест Ҳэм» клуби бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту ҳар қандай ҳолатда жамоадан истеъфога чиқарилмайди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.
Қайд этилишича, «болғачилар» раҳбарияти жамоа ҳатто АПЛдан тушиб кетса ҳам португалиялик мутахассис билан ҳамкорликни давом эттиришни истамоқда. Шунга қарамай, якуний қарор мураббийнинг ўзига боғлиқ бўлади. Агар «Вест Ҳэм» АПЛни тарк этса, икки томон ҳам товон пулисиз шартномани бекор қилиш имконига эга бўлади.
Маълумот ўрнида, Нуну ўтган ёзда лондонликлар бош мураббийи этиб тайинланган. 35-тур якунларига кўра, жамоа 18-ўринда. Клубда 36 очко мавжуд бўлса, 17-ўриндаги «Тоттенҳэм» 37 очко жамғарган.