Саудия Арабистонининг «Ал Иттифоқ» клуби яримҳимоячиси Жоржинио Вейналдум Европага қайтиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Маълум қилинишича, тажрибали футболчи фаолиятини АПЛда давом эттириш истагини билдирган. У аввал «Нюкасл» ва «Ливерпул» клублари сафида ўйнаган.
Вейналдумнинг саудияликлар билан амалдаги шартномаси ушбу мавсум якунида ниҳоясига етади. Ушбу мавсум 35 ёшли яримҳимоячи Саудия чемпионатида 27 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол ва 6 та ассистга муаллифлик қилган.
Аввалроқ «Интер» Саудия Арабистонида тўп тепаётган Мусса Диабини Европага қайтармоқчи экани маълум қилинганди.