«Васко да Гама» ва «Сантос» Бразилия А Сериясининг 22-тури доирасида ўзаро баҳс олиб борди.
Энг кўп муҳокама қилинган воқеа учрашув бошланишидан олдин содир бўлди. Майдон эгалари сардори Тиаго Мендес жамоаларнинг анъанавий ўйинолди саломлашуви вақтида Неймар билан қўл бериб кўришмади.
«Сантос» юлдузи эса уни эътиборсиз қолдирган рақибига ҳайрон қараб қолди. Лекин у тезда ўзини қўлга олиб, ёнида турган ҳакамлар билан қўл бериб кўришишни давом эттирди.
Учрашув «Сантос»нинг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Неймар баҳсни тўлиқ ўтказди, аммо гол ёки ассист қайд эта олмади.
Ушбу ғалаба «қора-оқлар»га хавфли зонадан чиқиш имконини берди. Энди улар 25 очко билан 14-ўринда бормоқда. «Васко да Гама» эса 22 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ Неймар яна Месси билан бир жамоада тўп тепиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади