UFC жангчиси Умар Нурмагомедов Ислом Махачевнинг Қуръонни энди хатосиз қироат қила олишини маълум қилди.
«Икки вазн тоифасида чемпион. Аммо бу камарлардан ҳам улуғроқ бир ютуқ бор. Ислом Қуръонни хатосиз ўқишни ўрганди. Энди эса уни ёд олишни бошлади. Бу ҳар қандай чемпионлик камари, машина ёки саройдан ҳам қимматлироқ», — деб ёзди Умар ижтимоий тармоқларда.
Махачев навбатдаги жангини 16 август куни UFC 330 турнирида Иэн Гэррига қарши ўтказади. Бу жангда Ислом учун ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини биринчи марта ҳимоя қилади.
Умар Нурмагомедов: «Махачев Қуръонни хатосиз ўқишни ўрганди. Бу ҳар қандай камардан қимматли»
MMA
3 август, 07:36
UFC чемпиони Қуръонни ёд олишни ҳам бошлади.
Foto: The Fight Fanatic