Live
6
Ўзбек

UFC Fight Night 271. Адесаня нокаутга учраб, кетма-кет тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди

MMA
29 март, 01:05
АҚШнинг Сиэтл шаҳрида UFC Fight Night 271 турнири бўлиб ўтди.
UFC Fight Night 271. Адесаня нокаутга учраб, кетма-кет тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди
Фото: Getty Images

28 мартдан 29 мартга ўтар кечаси АҚШнинг Сиэтл шаҳрида UFC Fight Night 271 турнири бўлиб ўтди.

Унда асосий жанг ўрта вазн тоифасида Исраэл Адесаня (24-6) ва Жо Пайфер (16-3) ўртасида бўлиб ўтди. Якунда Адесаня 2-раундда техник нокаут билан мағлуб бўлди. Қайд этиш лозим, бу унинг кетма-кет тўртинчи мағлубияти бўлди.

Аввалроқ Оқ уйда бўлиб ўтадиган UFC турниридаги жанглар рўйхати эълон қилинганди.

Асосий кард доирасидаги бошқа жанглар:

● Алекса Грассо (17-5-1) биринчи раундда Мэйси Барберни (15-3) бўғиш усулида мағлуб этди;

● Майкл Киеза (20-7) биринчи раундда Карлстон Ҳаррисни (19-8) бўғиш усулида енгди;

● Жулиан Эроса (31-14) биринчи раундда Леррайн Дагласга (2-0) нокаут билан ютқазди;

● Мансур Абдул-Малик (10-0-1) учинчи раундда Юсри Белгаруини (9-4) нокаутга учратди;

● Терренс Маккинни (18-8) биринчи раундда Кайл Нелсонни (17-7-1) нокаут билан мағлуб этди.

Бугунги янгиликлар