Бугун
47
Ўзбек

UFC 334. Ган Ҳокитни мағлуб этиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилди

MMA
15 ноябр, 01:05
    7
Ню-Йоркда UFC 334 турнири бўлиб ўтди.
UFC 334. Ган Ҳокитни мағлуб этиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилди
Фото: Getty Images

Бугун, 15 ноябр куни АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида UFC 334 турнири бўлиб ўтди.

Кечанинг асосий жангида оғир вазн тоифаси чемпиони Сирил Ган Жош Ҳокитни беш раунд якунида ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан мағлуб этди — 48:47. Турнирда бир қатор жанглар ҳам бўлиб ўтди.

Иккинчи асосий жангда Кайла Ҳаррисон Аманда Нунесни 4-раундда бўғиш усули билан енгиб, аёллар ўртасидаги энг енгил вазн чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

Шунингдек, Кайо Борралио Юсри Белгаруини, Луис Гуруле Билол Ҳасанни ҳакамлар қарори билан мағлуб этди. Урош Медич ва Кевин Ҳолланд жанги дуранг билан якунланди.

Қолаверса, Стивен Томпсон Чарлз Радткени 3-раундда техник нокаутга учратди. Крис Данкан Дрю Добердан ҳакамлар қарори билан устун келган бўлса, Терренс Маккинни эса Жим Миллерни 1-раундда техник нокаут билан мағлуб этди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар