Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Бунёдкор» клуби футболчиси Одил Ҳамробеков фаолиятини легионер сифатида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Эроннинг «Трактор» клуби наманганлик 29 ёшли яримҳимоячини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Ҳамробеков фаолиятини давом эттирадиган «тракторсозлар» жамоаси Эроннинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Футболчи легионерга айланишидан аввал «Насаф», «Пахтакор», «Навбаҳор» ва «Бунёдкор» жамоаларида тўп сурган. Футболчи мавсумнинг биринчи қисмини «қалдирғочлар» билан ўтказди ва 15 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.