Бугун
23
Ўзбек

«Трактор» Одил Ҳамробековни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
15 июл, 00:12
«Бунёдкор» футболчиси Эрон клубига ўтиши мумкин.
«Трактор» Одил Ҳамробековни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Photo: UFA

Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Бунёдкор» клуби футболчиси Одил Ҳамробеков фаолиятини легионер сифатида давом эттириши мумкин.

Наманганлик 29 ёшли яримҳимоячининг хизматларига Эроннинг «Трактор» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Эроннинг бир неча нашри хабар бермоқда.

Ўтган мавсум Эрон чемпионлигини қўлга киритган клубнинг мураббийлар штабида асосан испаниялик мутахассислар фаолият олиб боришади. Хорватиялик Драган Скосич жамоани 2024 йилдан бери бошқариб келади.

Ҳамробеков фаолияти давомида «Насаф», «Пахтакор», «Навбаҳор» ва «Бунёдкор» жамоаларида тўп сурган. Футболчи мавсумнинг биринчи қисмини «қалдирғочлар» билан ўтказди ва 15 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Аввалроқ БАА клуби Абдулла Абдуллаев трансфери расман эълон қилинган эди.

Бугунги янгиликлар