Таиландда 52-халқаро «King's Cup 2026» турнирида яримфинал учрашувлари ўтказилди. Тожикистон миллий жамоаси Ўмон билан беллашиб, минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Беллашувдаги ягона 60-дақиқада Шериддин Бобоев томонидан урилди.
Эндиликда Игор Ангеловски бошқарувидаги тожикистонликлар турнир финалида 17 ноябр куни мезбонларга қарши беллашади. Таиланд яримфиналда Бруней дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди. Учинчи ўрин учун баҳсда эса Ўмон ва Бруней ўзаро ўйнайди.
Қирол кубоги-2026
Ўмон — Тожикистон 0:1
Гол: Бобоев 60.
Тожикистон — Олег Баклов, Зоир Жўрабоев, Табрез Исломов, Алижон Кароматуллозода, Вахдат Ханонов, Амирбек Жўрабоев, Парвиз Умарбоев, Нозим Бобожонов, Эҳсони Паншанбе, Шервони Мабатшоев, Шериддин Бобоев.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади