Бундеслигада қолиш учун ўтиш баҳсида «Падеборн» клуби ўз майдонида «Волфсбург»ни қабул қилди.
Беллашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунига етди. Дастлаб 3-дақиқада Пейчинович меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 14-дақиқада «бўрилар» майдонда бир киши кам бўлиб қолди.
Билбиля биринчи бўлимнинг охирида мувозанатни тиклади. Курда эса қўшимча бўлимда мезбонлар сафида ғалаба голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, «Падеборн» иккинчи ўйин натижасига кўра, ғалаба қозониб, Бундеслигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. «Волфсбург» эса қуйи лигага тушиб кетди.
Бундеслига. Плей-офф
Падеборн – Волфсбург 2:1
Голлар: Билбиля 38, Курда 100 – Пейчинович 3