Каталониянинг «Барселона» клуби дарвозабони Марк-Андре тер Стеген Нидерландиянинг «Аякс» жамоасига ўтадиган бўлди. Клублар ва футболчининг агенти ўртасида тўлиқ келишувга эришилган.
34 ёшли дарвозабон ижара асосида «Аякс» сафига 2027 йил ёзига қадар кўчиб ўтади. Футболчи маошининг каттагина қисмини Нидерландия клуби тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, Тер Стеген 2014 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келади. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини кипер «Жирона»да ижарада ўтказди, аммо жароҳат сабаб фақатгина 2 та ўйинда майдонга туша олди..
Маълумот учун, «Аякс» янги мавсумда Конференциялар Лигасида иштирок этади.