Live
1
Ўзбек

ЖЧ тарихида илк бор бир бўлимда сариқ карточкалар зарбалардан кўп бўлди

Футбол
4 июл, 14:58
Канада ва Марокаш ўртасидаги баҳснинг биринчи бўлими ноодатий статистика билан тарихга кирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
ЖЧ тарихида илк бор бир бўлимда сариқ карточкалар зарбалардан кўп бўлди
Foto: Getty Images
04.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Канада Канада 0 : 3 Марокаш Марокаш

ЖЧ-2026 1/8 финалидан ўрин олган Канада — Марокаш баҳсининг биринчи бўлимида жаҳон чемпионатлари тарихида кузатилмаган натижа қайд этилди.

Оptа маълумотига кўра, биринчи таймда ҳакам футболчиларга 6 та сариқ карточка кўрсатган, жамоалар эса дарвоза томон атиги 5 та зарба йўллаган. 1966 йилдан буён юритилаётган статистикада бундай ҳолат илк бор қайд этилди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Сариқ карточкаларни Канада миллий жамоаси сафидан Ричи Ларие ва Жонатан Девид, Марокаш миллий жамоаси таркибидан эса Редуан Ҳалал, Ашраф Ҳакимий, Аззедин Унаҳи ва Билол Эл-Ханнус олди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув ЖЧ-2026 1/8 финали доирасида бўлиб ўтмоқда. Иккинчи бўлим бошида Аззедин Унаҳининг голи Марокашни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мекcикада ўтказилмоқда ҳамда турнир 19 июл куни бўлиб ўтадиган финал баҳси билан якунига етади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Канада Канада
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар