Бугун
16
Ўзбек

Маҳрез «Ал Аҳли»ни тарк этди

Футбол
4 июл, 14:41
Жазоирлик футболчи миллий жамоадан кетганидан бир кун ўтиб, клуби билан ҳам хайрлашди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Маҳрез «Ал Аҳли»ни тарк этди
Foto: Getty Images

Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» клуби Риёд Маҳрез жамоани тарк этганини расман эълон қилди.

35 ёшли футболчи клуб сафида уч ярим йил давомида тўп сурди. Шу вақт ичида у 100 дан ортиқ учрашувда майдонга тушиб, жамоа билан икки бор Осиё Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Маҳрез бундан бир кун аввал Жазоир миллий жамоасидаги фаолиятини ҳам якунлаганини эълон қилганди. У 12 йил давомида миллий жамоа шарафини ҳимоя қилди.

Маълумот учун, Риёд Маҳрез фаолияти давомида «Гавр», «Лестер», «Манчестер Сити» ва «Ал Аҳли» клублари сафида тўп сурган. Жазоир миллий жамоаси эса ЖЧ-2026 1/16 финалида Швейцарияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Ахли Джедда Аль-Ахли Джедда
Бугунги янгиликлар