Бугун
18
Ўзбек

Таиландда ўтаётган сув спорти турлари бўйича ёш тоифалари ўртасида Осиё чемпионатида спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этишмоқда

Бошқа спортлар
17 июл, 11:25
Шу кунларда Таиландда ёш тоифалари ўртасида Осиё чемпионати доирасидаги сувга сакраш баҳслари бўлиб ўймоқда.
Таиландда ўтаётган сув спорти турлари бўйича ёш тоифалари ўртасида Осиё чемпионатида спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этишмоқда
Фото: aquatics.uz

Шу кунларда Таиландда ўтаётган Сув спорти турлари бўйича ёш тоифалари ўртасида Осиё чемпионати доирасидаги сувга сакраш баҳсларининг илк кунида Ўзбекистон миллий жамоаси спортчилари Мавлянов Амал ва Бойчабаев Тимур А/Б ёш тоифасида платформадан синхрон сакраш дастурида бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақа дастури якунларига кўра, спортчиларимиз 211,41 балл тўплаб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Эътиборлиси, Мавлянов Амал ва Бойчабаев Тимур қўлга киритган бронза медали Ўзбекистон терма жамоасининг Сув спорти турлари бўйича ёш тоифалари ўртасида Осиё чемпионатидаги илк медали бўлди.

Шунингдек, бугун чемпионат давомида яна бир қувончли натижа қайд этилди. Амал Мавлянов ва Абдулборий Ибрагимов А/Б ёш тоифасида 3 метрлик трамплиндан синхрон сакраш дастурида 210,78 балл жамғариб, бронза медалига сазовор бўлди.

Бугунги янгиликлар