Таркибини кучайтириш бўйича селекцияни давом эттираётган «Андижон» жамоаси яна бир футболчи билан келишувга эришди.
Эндиликда иқтидорли ҳимоячи Суннатилла Ҳамиджонов иккинчи даврада «бургутлар» шарафини ҳимоя қилади.
Томонлар ўзаро келишувга эришдилар ва Ҳамиджонов мавсум охирига қадар «Сурхон» клубидан ижарага олинди.
Маълумот учун, Ҳамиджонов 2001 йилнинг 8 январь санасида Тошкентда таваллуд топган. У 2021 йилги мавсумда «Андижон» таркибида тўп сурган. Шунингдек, «Олимпик» ва «Сурхон» жамоаларида фаолиятини давом эттирган.
Бу йил биринчи даврада термизликлар сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёзди.