«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Доминик Соланке жамоа таркибини кучайтириш режаларига қарамай, клубни тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, англиялик 29 ёшли форвард «тақачилар» сафида қолиш ва асосий таркибдан жой олиш учун курашишга қатъий қарор қилган.
Лондонликлар январ ойида яна бир ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда. Бироқ бу трансфер Соланкега ўринбосар топиш эмас, балки жамоа ичидаги рақобатни кучайтириш мақсадида амалга оширилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, «Тоттенҳэм» Соланкени 2024 йилда «Борнмут»дан 65 миллион еврога сотиб олган қилган эди.
Бу мавсумда эса Доминик барча турнирлар доирасидаги саккизта учрашувда икки марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Ҳужумчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.