Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони «кумушранг ўлка вакиллари» билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
48 ёшли мутахассис билан тузиладиган янги келишув 2030 йилги жаҳон чемпионатига қадар амал қилади. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома эса 2026 йил декабр ойи охирида ўз ниҳоясига етади.
Маълумот ўрнида, Скалони Аргентина миллий жамоасини 2018 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Шунингдек, аргентиналиклар мутахассис раҳбарлигида икки марта Америка кубогини қўлга киритган.
Шимолий Америкада ўтказилган 2026 йилги жаҳон чемпионатида эса Аргентина финалга қадар етиб борди. Ҳал қилувчи учрашувда Скалони шогирдлари Испания миллий жамоасига минимал 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани кумуш медал билан якунлади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади