Live
1
Ўзбек

Шахмат. Синдаров жаҳон тожи учун кечадиган беллашувнинг илк партиясини оқ доналарда ўтказади

Бошқалар
23 ноябр, 01:20
    7
Биринчи партия 24 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.
Шахмат. Синдаров жаҳон тожи учун кечадиган беллашувнинг илк партиясини оқ доналарда ўтказади
Фото: Uzbekistan Chess Federation

Швейцариянинг Женева шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун ўтказиладиган Salesforce FIDE World Championship 2026 мусобақаси доирасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши кечадиган баҳснинг биринчи партиясини оқ доналарда ўтказади.

Шу тариқа, ҳамюртимиз жаҳон шахмат тожи учун курашнинг дастлабки партиясида биринчи бўлиб юришни амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Гукеш эса қора доналарда ҳаракат қилади.

Женева шаҳри мезбонлик қиладиган ушбу нуфузли баҳсда Жавоҳир Синдаров амалдаги жаҳон чемпионига қарши шахмат оламининг энг олий унвони учун кураш олиб боради.

Жаҳон шахмат тожи учун баҳснинг биринчи партияси 24 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади. Аввалроқ Синдаров ва Гукеш ўртасидаги жаҳон чемпионлиги баҳсининг вақт назорати эълон қилинганди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар