Live
2
Ўзбек

Шахмат. Гулрухбегим Тоҳиржонова Испаниядаги турнирда 1-ўринни қўлга киритди

Бошқа спортлар
3 август, 02:10
Мусобақада дунёнинг 48 та давлатидан 353 нафар шахматчи иштирок этди.
Шахмат. Гулрухбегим Тоҳиржонова Испаниядаги турнирда 1-ўринни қўлга киритди
Фото: Uzbekistan Chess Federation

Гулрухбегим Тоҳиржонова «Granada Chess Open 2026» турнирида аёллар ўртасида 1-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

«Шу йилнинг, 28 июл–2 август кунлари Испаниянинг Гранада шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли «Granada Chess Open 2026» халқаро турнирида дунёнинг 48 та давлатидан 353 нафар шахматчи иштирок этди.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган халқаро спорт устаси Гулрухбегим Тоҳиржонова 9 тур якунларига кўра 6 очко жамғариб, аёллар ўртасида энг яхши натижани қайд этди ва 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, мусобақа давомида халқаро рейтингини 9,1 пунктга оширишга муваффақ бўлди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Синдаров ва Гукеш ўртасида жаҳон тожи учун кечадиган чемпионлик баҳсига Женевa мезбонлик қилиши ҳақида хабар берилганди.

Бугунги янгиликлар