Бугун
14
Ўзбек

Саудиялик футболчининг паспортини тўй куни ўғирлаб кетишди ва энди у ЖЧга боролмаслиги мумкин

Футбол
27 май, 03:35
Сауд Абдулҳамид Амстердамдаги тўйдан кейин нохуш ҳолатга дуч келди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Саудиялик футболчининг паспортини тўй куни ўғирлаб кетишди ва энди у ЖЧга боролмаслиги мумкин
Foto: Getty Images

Саудия Арабистони миллий жамоаси ҳимоячиси Сауд Абдулҳамид Жаҳон чемпионатидан олдин кутилмаган муаммога учради.

Футболчи миллий жамоа йиғинига йўл олишдан аввал Амстердамга тўй маросими учун борган. Бироқ тантана вақтида номаълум шахслар унинг автомобилини бузиб кирган.

Натижада Абдулҳамиднинг хорижга чиқиш паспорти ҳамда қимматбаҳо буюмлари ўғирлаб кетилган.

Шу сабаб футболчи ҳозирча Нидерландияда қолиб кетган ва Саудия Арабистони миллий жамоаси йиғинига қўшила олмаган.

Қайд этилишича, Саудия Арабистони футбол федерацияси вазиятни зудлик билан ҳал қилиш устида ишламоқда. Ҳодиса тафсилотлари ҳам федерация томонидан ижтимоий тармоқларда маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Сауд Абдулҳамид Саудия Арабистони миллий жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан жой олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Саудия Арабистони Саудия Арабистони
Бугунги янгиликлар