Бугун
3
Ўзбек

Саудия клуби Гринвуд учун 100 млн евро тўлашга тайёр

Футбол
8 декабр, 10:15
Улар 24 ёшли ҳужумкор футболчи учун исталга клуб билан рақобатлашишга тайёр.
Саудия клуби Гринвуд учун 100 млн евро тўлашга тайёр
Foto: Getty Images

«Марсел» ҳужумчиси Мэйсон Гринвудга «Неом» қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради FootMercato.

Манбага кўра, Саудия клуби «Марсел»га 100 миллион евролик таклиф юборган.

«Неом» англиялик футболчининг ўйин давомидаги мураккаб вазиятларда ҳам барқарор ўйин кўрсата олишидан ҳайратда ва уни ҳужумдаги етакчи ролига энг мос номзод деб билмоқда. Улар 24 ёшли Мэйсон учун курашда исталган клуб билан рақобат қилишга тайёр.

Гринвуднинг «Марсел» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнгача мўлжалланган. Бу мавсумда футболчи барча турнирлар доирасида 19 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг қиймати 40 миллион еврога тенг.

«Неом» Саудия пролигасида 9 ўйинда 14 очко тўплаб, 8-ўринни эгадлаб турибди.

Аввалроқ Гринвуд «Марсел»нинг Франция чемпионлиги учун курашишини айтганди.

Бугунги янгиликлар