Бугун
13
Ўзбек

Сампаоли: «Замонавий футбол жамоавий ўйиндан кўра индивидуал ҳаракатларга яқинлашди»

Футбол
24 март, 08:45
Мутахассис бугунги футбол жамиятдаги эгоизм тенденциясини акс эттираётганини таъкидлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Сампаоли: «Замонавий футбол жамоавий ўйиндан кўра индивидуал ҳаракатларга яқинлашди»
Foto: Getty Images

Аргентина миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Хорхе Сампаоли замонавий футбол ривожи ҳақида фикр билдирди.

Мутахассиснинг айтишича, бугунги футбол тобора индивидуал ҳаракатларга асосланиб бормоқда.
«Ҳозирги кунда Кройфф ғояларининг энг ёрқин давомчиси — «Манчестер Сити»даги Пеп Гвардиола. У позицион ўйин ва рақиб майдонида устунлик қилиш фалсафасини ривожлантирди. Аммо бундай ёндашувни фақат бир нечта жамоа қўлламоқда», — деди Сампаоли.

Унинг фикрича, футбол тобора яккама-якка курашларга таянадиган спорт турига айланмоқда.
«Ўйинчилар ўртасида мулоқот камайди. Футбол ўзгарди. Мен жамоавий ўйин кўпроқ бўлишини истардим, чунки айнан шу уни ўзига хос қилади», — дея таъкидлади мутахассис.

Сампаоли замонавий футболни жамиятдаги жараёнлар билан ҳам боғлади.
«Бугунги футбол кўпроқ индивидуал ҳаракатлар йиғиндисига ўхшайди. Бу жамият аксидир — инсон тобора ўзига қаратилган, ўз дунёсига шўнғиган. Бундай шароитда жамоа қуриш қийинлашмоқда, шунинг учун бу тенденцияга қарши курашиш керак», — деди у.

Бугунги янгиликлар