«Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиришга яқин.
Журналист Санти Аунанинг хабар беришича, мисрлик 34 ёшли футболчи «Бешиктош» клуби билан ҳамкорлик шартлари бўйича оғзаки келишувга эришди.
Манбага кўра, Салоҳ ушбу клубда йилига 10 миллион евро маош олади. Шунингдек, шартномада яна 2 миллион еврогача бонуслар ҳам кўзда тутилган.
Хабар қилинишича, томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси бир йилга мўлжалланган бўлиб, унда яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.
Салоҳ ўтган мавсум якунида «Ливерпул»ни тарк этди. Мерсисайдликлар либосида ўтган мавсумда барча турнирлар доирасида 41 та учрашувда иштирок этиб, 12 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади