U-23 Осиё Кубоги гуруҳ босқичи доирасида Ўзбекистон ёшлар жамоаси Жанубий Кореяни мағлуб этиб, гуруҳни етакчи сифатида якунлади ва плей-оффга йўл олди.
Учрашувдан сўнг жамоа футболчиси Саидумархон Саиднуруллаев ЎФА матбуот хизматига қисқа интервю берди.
«Барча Ўзбекистон халқини ғалаба билан табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлашда давом этинг. Биз сизларни ҳали хурсанд қиламиз. Олға, Ўзбекистон», — деди Саиднуруллаев.