Live
1
Ўзбек

Руни: «Рэшфорд «МЮ»да рекордимни янгилаши мумкин эди»

Футбол
10 июн, 01:35
«Қизил иблислар» собиқ ҳужумчиси Маркус тушиб қолган ҳолат ҳақида фикр билдирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Руни: «Рэшфорд «МЮ»да рекордимни янгилаши мумкин эди»
Фoтo: Gettyimages

«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни ҳамюрти Маркус Рэшфорднинг вазиятига эътибор қаратди.

Вингер ўтган мавсумни ижарада «Барселона»да ўтказди. Ш йил ёзда футболчи «қизил иблислар» сафини буткул тарк этиши кутилмоқда.

«Рэшфорд кетишини эшитиб, қаттиқ ранжидим. У манчестерлик йигит, у «Манчестер Юнайтед» сафидаги голлар бўйича рекордимни янгилаши мумкин эди. Йўқ, мен бундан ташвишда эмасман – рекорд уни янгилашлари учун ҳам мавжуд. Уни шу ерлик йигитлардан бири амалга оширса, зўр бўларди. Ҳа, охирги йилларда «МЮ»да унинг ишлари у қадар қовушмади, аммо у қанчалик кучли ўйинчилиги ҳамма яхши билади», – деди Руни BBCга берган интервюсида.

Маълумот учун Маркус Рэшфорд манчестерликлар сафида 426 та ўйинда майдонга тушиб, 138 та гол уришга муваффақ бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар