Россиянинг ёшлар ва ўсмирлар жамоаси 2026 йилда мусобақаларга қайтарилиши мумкин. Бу ҳақда Sport Baza портали хабар берди.
Сўнгги ФИФА кунлари доирасида Россиянинг 2009 йилда туғилган ўйинчиларидан ташкил топган жамоаси Шимолий Македония жамоасига қарши икки учрашув ўтказди. Баҳслар Струмица шаҳрида бўлиб ўтди.
Маълумотларга кўра, рақибни танлаш УЕФА ва ФИФАнинг Россия ўсмирлар ва ёшлар жамоаларига расмий учрашувларга қайтиш имкониятларини қидириши билан боғлиқ бўлган. Шимолий Македонияга қарши учрашувлар муаммосиз ўтди ва бу жамоага яна расмий ўйинларга қайтишда ёрдам бериши мумкин.
Шунингдек, Шимолий Македония ва Россия жамоалари ўртасида ўтказиладиган ўртоқлик учрашуви миллий жамоалар даражасида бўлиши ҳам мумкинлиги кўриб чиқилмоқда. Мазкур қарама-қаршилик 2026 йил май-июн ойларида ўтказилиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Қолаверса, 2026 йил бошида Россия аёллар жамоаси ҳам расмий учрашувларга қўшилиши мумкин. Аввалроқ Россия 2032 йилги Европа чемпионатига мезбонлик қилиш учун расмий ариза топширгани маълум қилинганди.