Бугун
15
Ўзбек

«Рома» Уэсли трансферини эълон қилди

Футбол
28 июл, 15:19
21 ёшли ҳимоячи янги жамоасида 43-рақам остида ҳаракат қилади.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
«Рома» Уэсли трансферини эълон қилди
Фото: AS Roma

Италиянинг «Рома» клуби «Фламенго» футболчиси Уэслини ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Римликлар бразилиялик ҳимоячи трансфери учун 25 миллион евро тўлайди. Шунингдек, келишувда яна 5 миллион евро бонуслар ҳисобида тўланиши айтиб ўтилган.

Уэсли янги жамоасида 43-рақам остида ҳаракат қилади. Футболчи билан клуб ўзаро беш йиллик шартномага имзо чеккан.

Бу мавсумда 21 ёшли ҳимоячи Бразилия чемпионатида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 3 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди. Аввалроқ «Рома» Фергюсон трансферини эълон қилганди.

Бугунги янгиликлар