«Реал» ҳужумчиси Родриго Гоэс Испания чемпионатининг 26-турида «Хетафе»га (0:1) қарши баҳсда ўнг тиззасининг хочсимон боғламаларини шикастлаб олган.
OK Diario нашри хабар беришича, бразилиялпк футболчи мавсум якунига қадар сафдан чиққан. Шунингдек, у жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юбориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Родриго «Хетафе»га қарши баҳсда 55-дақиқада майдонга тушиб, жароҳат олди. Шунга қарамай, ўйинни охиригача давом эттирди.
Бразилия миллий жамоаси бўлажак мундиалда гуруҳда Марокаш, Ҳаити ва Шотландия билан тўқнаш келади.