Португалия миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Роберто Мартинес Нидерландия бошқарувига келиши мумкин. Бу ҳақда De Telegraph хабар берди.
Манбага кўра, Нидерландия футбол иттифоқи (КНВБ) топшириғига биноан миллий жамоа спорт директори Найжел де Йонг 53 ёшли мутахассис билан Малага шаҳрида учрашган. Томонлар Мартинеснинг бош мураббий лавозимига тайинланиши эҳтимолини муҳокама қилган.
Мартинес 2023 йил январидан 2026 йил июлигача Португалия миллий жамоасини бошқарган. Унинг қўл остида португалияликлар 2025 йилги Миллатлар лигасида ғолиб бўлди ва ЖЧ-2026 плей-офф босқичига чиқди. Португалия 1/8 финалда Испанияга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.
Маълумот учун, Роберто Мартинес аввал Белгия миллий жамоасида ҳам ишлаган. Унинг бошқарувида белгияликлар 2018 йилги Жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади