Live
7
Ўзбек

Расман: Мората - «Комо» футболчиси

Футбол
12 август, 13:42
Испаниялик ҳужумчи янги жамоаси билан бир йиллик ижара шартномаси имзолади.
Расман: Мората - «Комо» футболчиси
ФОТО: Como FC

«Милан»нинг испаниялик ҳужумчиси Алваро Мората фаолиятини «Комо»да давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман эълон қилди.

Манбага кўра, томонлар ўртасида бир мавсумга мўлжалланган ижара шартномаси имзоланган. Битим сотиб олиш ҳуқуқини ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, Мората ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида «Галатасарой»да ўтказди. Бу давр ичида у барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ «Галатасарой» Мората билан шартномани муддатидан аввал бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.

Бугунги янгиликлар