Бугун
7
Ўзбек

Расман: Келаси мавсумда ЕЧЛда Испаниядан 5 та жамоа қатнашади

Футбол
8 май, 00:25
«Райо Валекано» ЕКЛ финалига чиқиш орқали Ла Лигага керакли балларни олиб берди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Расман: Келаси мавсумда ЕЧЛда Испаниядан 5 та жамоа қатнашади
Foto: Getty Images

Келаси мавсумда УЕФА Чемпионлар Лигасида Ла Лигадан 5 та жамоа иштирок этади.

«Райо Валекано» «Страсбург» (1:0, 1:0) устидан ғалаба қозониб, УЕФА Конференциялар Лигаси финалига чиққанидан кейин Ла Лига учун қўшимча ўрин кафолатланди.

УЕФА ҳар мавсумда учта еврокубок — Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Конференциялар Лигаси натижаларига кўра энг яхши икки мамлакатга қўшимча ўрин беради. Бу мавсумда Англия 28,125 балл билан биринчи бўлди, Испания эса 22,093 балл билан иккинчи ўринни эгаллади. Германия (21,785) эса Испанияни қувиб ўта олмади.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Ла Лигада топ-5 ўринни эгаллаб турган жамоалар: «Барселона», «Реал», «Вилярреал», «Атлетико» ва «Бетис».

Юқоридаги жамоаларнинг тўрттаси аллақачон келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини кафолатлаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар